
"Интер" "Ливерпуль"га Старриж бўйича таклиф юборди
“Ливерпуль” хужумчиси Дэниэль Старриж “Интер”нинг қизиқиш доирасида эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақида BBC нашри хабар бермоқда.
Милан клуби “мерсисайдликлар”га футболчини ижара шартнома бўйича ва катта товон пули эвазига трансферни амалга оширишни таклиф қилди.
Маълумот учун, 28 ёшли хужумчи ушбу мавсумда 9 учрашувда майдонга тушиб, 2 марта рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.
Фикрлар