"Интер" Икардига янги шартнома таклиф қилмоқчи

  • 18 июль, 2018, 18:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти жамоа тўпурари Мауро Икардини таркибда сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Tecno

Football Italia тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 25 ёшли аргентиналик форвардга йилига 6 миллион евро маошли янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Бундан ташқари “Интер” футболчининг шартномасида кўрсатилган 110 млн евролик товон пулини ҳам олиб ташлайди.

Маълумот учун, Икарди ўтган мавсум миланликлар сафида жами 36та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 29та гол уришга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Икардига Мадриднинг “Реал” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!