
Илҳом Мўминжонов бўйича суриштирув бўлади
Кеча "Навбаҳор" клуби вице-президенти Шамшод Сариковнинг интервьюси яна барчанинг эътиборини "Навбаҳор" ва Илҳом Мўминжоновга қаратди. Унинг маълум қилишича, жамоанинг собиқ устози Илҳом Мўминжонов футболчи Азизбек Турғунбоевни "Пахтакор"га олиб борганлигини маълум қилди. Бу эса футбол жамоатчилиги томонидан салбий қабул қилинди.
"Навбаҳор" вице-президенти : Турғунбоевнинг «иши»да Мўминжонов ва Ирисметов ўзаро келишгани маълум бўлди
Ушбу ҳолатга ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдирди.
- Илҳом Мўминжонов масаласида суриштирув бўлади. Бўлмагунича қўйилмайди. «Навбаҳор» билан шартномаси бор вақтида Азиз Турғунбоевни «Пахтакор»га олиб боргани исботланса, катта жарима тўлайди.
Бу жарима қолганлар учун ҳам ўрнак бўлиши учун керак. Чунки кейинги сафар бу каби иш учун шахсларни маълум муддатга дисквалификация қилишга ҳам қарши эмасман.
Бу масалада бошқа тўхталмайман. Мабодо иш боришига Наманган тарафдан қандайдир қаршилик бўлса, бу ҳақда ҳам очиқ айтаман, - деди Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар