
Гризманнинг чиройли голи “Атлетико”га ғалаба келтирди (Видео)
Испания Ла Лигаси 24-туридан ўрин олган "Райо Вальекано" ҳамда "Атлетико" жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтди.
"Кампо де Вальекас" стадионида кечган Мадрид дербисида "матрасчилар" минимал ҳисобда рақибдан устун келишди – 1:0. Беллашувдаги ягона гол 74-дақиқада Антуан Гризманн томонидан киритилди.
Шу тариқа Диего Симеоне шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 47 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар