Факт: "Қўқон-1912" сўнгги 3 йилда 2 марта Фарғонада ғалаба қозонган

CHERY AUTO

Қўқон клуби матбуот хизмати мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни тақдим этди

26-учрашув арафасида

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунга қадар 25 бора тўқнаш келишган. “Нефтчи” 18 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни тўрт марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида “Нефтчи” томонида – 68:32. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 57 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 15 очкони қўлга киритган.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

31.03.2017 «Нефтчи» – «Қўқон-1912» 1:2

10.06.2016 «Нефтчи» – «Қўқон-1912» 2:1

30.10.2015 «Нефтчи» – «Қўқон-1912» 0:1

08.09.2003 «Нефтчи» – «Қўқон-1912» 6:2

29.06.2002 «Нефтчи» – «Қўқон-1912» 6:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ушбу жамоаларнинг сўнгги учта учрашувининг иккитасида қўқонликларимизнинг қўли баланд келган. Битта баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

Собиқ футболчилар

Ушбу баҳсда ҳар икки жамоа сафида ҳам собиқ клубига қарши майдонга тушидиган футболчилар бор. Хусусан, қўқонликлар дарвозабони Ўткир Юсупов олдинги йилларда “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилган.

Фарғоналиклар сафида эса бир қатор “Қўқон-1912”нинг собиқ ўйинчилари ҳаракат қилади. Булар – Жалил Кимсанов, Аваз Маматхўжаев, Игорь Таран, Музаффар Абдуллаев, Достон Турсунов ва Андрей Сидоровлардир.

Бошланиш вақтлари

Бу жамоалар ўртасидаги учрашув 17 август куни “Истиқлол” стадионида соат 20:30да бошланади. Бугун эса ўринбосарлар ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 17:00да Киргулидаги “Нефтчи СК” стадионида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!