
Факт! “Қўқон-1912” Жиззахдаги охирги 5 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти
Эртага “Қўқон-1912” жамоаси Суперлига 26-тур доирасида Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлади. Клуб матбуот хизмати учрашувдан олдин жамоалар ўйинига оид маълумотларни тақдим этди.
Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 24 марта ўзаро майдонга тушишган. Учрашувларнинг 11 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. Саккизта ўйинда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Бешта баҳсда ғолиб номи аниқланганман. Тўплар нисбати – 39-30, “Сўғдиёна” фойдасига.
Ўзаро ўйинларда “Сўғдиёна” 38 очкони қўлга киритган бўлса, “Қўқон-1912”нинг бу борадаги кўрсаткичи 29 очкони ташкил этади.
“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 учрашув:
25.04.2018 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1
19.11.2017 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:1
29.10.2016 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1
26.06.2015 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:1
14.09.2002 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0
Бошланиш вақтлари
Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс жума куни соат 18:00да бошланади. Ўринбосарлар ўйини эса бугун соат 15:00да бошланиши режалаштирилган.
Фикрлар