Факт! "Қизилқум" Навоийда 10 йилдан буён "Насаф"ни мағлуб эта олмай келади

CHERY AUTO

Учрашув 10 ноябр шанба куни “Ёшлар спорт мажмуаси”да соат 16:00да бошланади.

Tecno

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 39 марта куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 23 тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 10 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 74-41.    

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, қаршиликлар “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Шу йили 2 октябр куни Қаршида ўтказилган сўнгги ўзаро ўйинда 4:2 ҳисобида “аждарлар”нинг қўли баланд келган.

Навоийда бўлган ўзаро учрашувларга оид

Навоийда бўлиб ўтган ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, "аждарлар" Навоийда ўтказилган 19 учрашувнинг 8 тасида ғалаба, 6 тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган.

Шу йили Навоийда бўлиба ўтган ўзаро ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалабага эришган.

Навоийда бўлган сўнги беш учрашув

10.08.2013. “Қизилқум” – “Насаф” 0:1

06.06.2014. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1

26.08.2015. “Қизилқум” – “Насаф” 1:2

25.06.2016. “Қизилқум” – “Насаф” 3:3

29.04.2017. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1

18.03.2018. “Қизилқум” – “Насаф” 1:2

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув Навоий шаҳридаги “Кимёгар” стадионида 9 ноябр жума куни бўлиб ўтади ва соат 15:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!