Факт: "Пахтакор" Қўқондаги сўнгги ғалабасини 2002 йилда қўлга киритган

CHERY AUTO

Пойтахт клуби матбуот хизмати эса ушбу ўйин превьюсини тақдим этди.

Tecno

Учрашувда жамоалар сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас. Фақат Осиё ўйинларида иштирок этадиган ўйинчилар туфайли мезбонларда бир, "шерлар" сафида уч нафар футболчи майдонга тушмайди.

Жамоалар ҳозиргача чемпионатлар доирасида 25 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 14 тасида "Пахтакор", 5 тасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. 6 беллашув дуранг билан якунланган. "Шерлар" 68 гол урган ҳолда 36 тўп ўтказиб юборишган. Қўқондаги учрашувларда мезбонлар 4, жамоамиз 3 бор зафар қучган. 5 баҳс дуранг билан тугаган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 2000 йил кузатилган. "Пахтакор" ўшанда Тошкентда 7:1 ҳисобида муваффақиятга эришган.

Қўқонда ўтган сўнгги етти учрашув:

06.05.2017 "Қўқон-1912"  -  "Пахтакор" 1:1

08.08.2016 "Қўқон-1912 – Пахтакор" 1:1

05.07.2015 "Қўқон-1912 – Пахтакор" 2:2

02.11.2003 "Қўқон-1912 – Пахтакор" 3:2

04.06.2002 "Қўқон-1912 – Пахтакор" 1:3

21.05.2000 "Қўқон-1912 – "Пахтакор" 2:1

13.04.1999 "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 3:2

"Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 12 август, якшанба куни 18:30 да Қўқондаги "Марказий" стадионда бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!