Европа лигаси. 1/16 финал босқичи анонси

CHERY AUTO

Бугун Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасида бир қанча учрашувлар бўлиб ўтади.

Tecno

Бу босқичдаги дастлабки ўйин Россияда бўлиб ўтади. Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси “Краснодар” ўз майдонида Туркиянинг “Фенербахче” жамоасини қабул қилади.  Бу учрашув купчиликда қизиқиш уйғотиши табиий. Хар икии жамоа ҳам бир-бирига мос рақиблар хисобланади.

Германиянинг "Боруссия М” жамоаси ўз майдонида Италиянинг “Фиорентина” жамоасини қабул қилади. Учрашув ахамияти жудаям юқори. Чунки бу иккала жамоа ҳам ўз чемпионатларида омадсиз иштирок этишмоқда. Улар бор имкониятлари ва диққат-эътиборини ЕЛ баҳсларига қаратган бўлишлари мумкин.

Европа Лигасининг бу босқичидаги учрашувлардан бири “Олд Траффорд”да бўлиб ўтади. Жозе Моуриню шогирдлари ўз майдонларида Франциянинг “Сент-Этьен” жамоасини қабул қиладилар. Бу баҳс икки ака-ука Погбалар қарама-қаршилигини тақдим этиб беради.

Англиянинг “Тоттенхэм” жамоаси ЕЛда ўз юришларини бошлашади. Уларнинг рақиби эса Белгия вакили “Гент” жамоаси ҳисобланади. Маурисио Почеттино бошчилигидаги жамоа бу босқичда “Гент” қаршилигини енгиб ўтишга ҳаракат қилишади.

Европа Лигаси 1/16 финал босқичининг марказий учрашувларидан бири Испанияда бўлиб ўтади. “Вильярреал” жамоаси ўз майдонида Италиянинг “Рома” жамоасини қабул қилади. Бу учрашувда ҳар иккала жамоа фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишлари табиий. Иккала жамоа ҳам ўз чемпионатларида муваффақиятли иштирок этмоқда деб бўлмайди. Улар ҳам ЕЛдаги ғалаба орқали ўз муҳлислари олдидади айбларини ювишга ҳаракат қиладилар.

Яна бир қизиқарли учрашувлардан бири Виго шахрида бўлиб ўтади. “Сельта” жамоаси ўз майдонида Украинанинг “Шахтёр”  клубини қабул қилади. “Сельта” Испания кубоги финалига чиқа олмагандан кейин бор эътиборларини Европа лигасига қаратган бўлишлари мумкин. Улар ўз хисобларига ЕЛ кубогини қўшиб қуйишни мақсад қилганлар.

"Краснодар" (Россия) - "Фенербаҳче" (Туркия) ( 21:00*)
"Ростов" (Россия) - "Спарта" (Чехия) ( 23:00)
"Олимпиакос" (Греция) - "Османлиспор" (Туркия) (23:00)

АЗ Алкмаар" (Голландия) - "Лион" (Франция) (23:00)
"Боруссия М" (Германия) - "Фиорентина" (Италия) (23:00)

"Лудогорец" (Болгария) - "Копенгаген" (Дания) (23:00)
"Гент" (Бельгия) - "Тоттенхэм" (Англия) (23:00)
"Астра" (Руминия) - "Генк" (Бельгия) (23:00)

"Сельта" (Испания) - "Шахтёр" (Украина) (23:00)
"Вильярреал" (Испания) - "Рома" (Италия) (01:05)
ПАОК (Греция) - "Шальке" (Германия) (01:05)
"Манчестер Юнайтед" (Англия) - "Сент-Этьен" (Франция) (01:05)
"Легия" (Польша) - "Аякс" (Голландия) (01:05)
"Хапоел Беер Шева" (Исроил) - "Бешиктош" (Туркия) (01:05)
"Атлетик" (Испания) - АПОЕЛ (Кипр) (01:05)
“Андерлехт" (Бельгия) - "Зенит" (Россия) (01:05)

*Учрашувлар соати Тошкент вақти билан берилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!