"Эвертон"нинг икки нафар футболчиси Чемпионшипга равона бўлиши мумкин

  • 21 августа, 2018, 18:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Эвертон" клуби ярим ҳимоячилари Муҳаммад Бешич ва Янник Боласи янги мавсумни Чемпионшипда ўтказишлари мумкин.

Tecno

Sky Sports берган хабарларга қараганда "Мидлсбро" клуби юқоридаги икки футболчининг ижараси борасида мерсисайдликлар билан музокаралар олиб бормоқда. Айтиш лозимки, Адам Траоре "Вулверхэмптон"га сотиб юборилгач жамоа устози Тони Пьюлис таркибни кучайтиришни истамоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, Бешич учун “Мидлсбро” бегона эмас. Боиси, у ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини айнан шу жамоада ижара асосида ўтказган ва 17та ўйинда иштирок этган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию