
"Челси" Пулишичнинг трансферини расман эълон қилди
"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич расман "Челси" футболчисига айланди.
“Аристократлар” расмий сайти тарқатган хабарга кўра 20 ёшли АҚШлик футболчининг трансфери уларга 64 млн еврога тушган. Бироқ, Пулишич янги жамоасига ёзда кўчиб ўтади. Унгача эса мавсумни ижара асосида дортмундликлар сафида ўтказади.
Маълумот учун, Пулишич “Боруссия” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жамоада 115та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 24та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар