“Бухоро” Тошкент йиғини чоғида "Қўқон-1912" ва бошқа жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказади

  • 22 февраль, 2019, 14:59
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги “Бухоро” жамоаси маълум муддатлик таътилдан кейин 19 февралдан яна пойтахтда йиғилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Tecno

Ушбу йиғин жамоанинг чемпионат олдидан сўнгги босқич тайёргарлиги бўлади.  

Режага кўра, бухороликлар 23 февраль куни “Қўқон-1912” жамоаси билан назорат-синов учрашувида майдонга тушишади. Шунингдек, яна бир нечта ўртоқлик ўйинлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

“Бухоро”нинг ушбу йиғини 1 мартга қадар давом этади. Сўнгра жамоа Бухородаги қароргоҳига қайтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!