
“Бухоро” – “Локомотив” 1:3 (видео)
Сешанба оқшомида Pepsi Суперлигасида 25-тур учрашувлари старт олди. Амалдаги чемпион – Тошкентнинг “Локомотив” клуби сафарда “Бухро” билан куч синашди.
Қескин ва қарама-қарши ҳужумларга бой тарзда кечган учрашувда “темирйўлчилар” ишончли ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
Ўйиннинг 7-дақиқасида Темурхўжа Абдуҳолиқов чап қанотдан Шухрат Муҳаммадиев узатиб берган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
19-дақиқада эса Санжар Шоаҳмедов яна ўша Муҳаммадиевнинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасинин ишғол этишнинг уддасидан чиқди.
39-дақиқада “Локомотив” жарима майдони ичида юзага келган пала-партишликдан унумли фойдаланган Саламат Қуттибоев ҳисобни қисқартиришга эришди, аммо иккинчи бўлимда яна катта саҳнага чиққан Абдуҳолиқов ҳисобнинг ишончли кўриниш олишини таъминлади.
Қуйида эса мазкур ўйин видеошарҳи билан танишиш имконига эгасиз.
Comments