Бугун Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича қитъа миқёсидаги мусобақага старт берилади

  • 21 Oct 09:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Rowing
CHERY AUTO

Самарқанд шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасида Осиё кубоги, 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, шунингдек, параканоэ бўйича китъа чемпионати бўлиб ўтади.

Tecno

Бугун ушбу мусобақаларга старт берилди. Баҳсларга дастлаб параканоэчилар киришишди. Улар чемпионат доирасида 200 метр масофага куч синашадилар. Сўнгра катталар ўртасидаги баҳслар бошланади ва спортчилар 200-500-1000 метр масофаларга эшкак эшадилар. Беллашувларда эркак спортчилар К-1, К-2, К-4, С-1, С-2, С-4 қайиқларида кураш олиб борадилар. Аёллар ўртасида эса 200 ва 500 метр масофаларга юқорида санаб ўтилган қайиқларда баҳслар ташкил қилинади.

23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда 200-500-1000 метр масофаларга К-1, К-2, К-4, С-1, С-2, С-4 қайиқларида баҳслар бўлиб ўтади.  Мусобақа 25 октябрга қадар давом этади.

Манбаа: МОҚ расмий сайти

Comments

You must be logged in to commet!