
Бугун "Реал"нинг 21 ёшли футболчиси ЕЧЛда ўз дебютини ўтказади
Хабарингиз бор яна бир неча дақиқалардан сўнг УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳси доирасида “Реал” ўз майдонида “Ювентус”ни қабул қилади.
Эътиборлиси, “қироллик клуби”нинг ёш умидли ҳимоячиларидан бири Хесус Вальехо ушбу ўйинни асосий таркибда бошлайдиган бўлди. Дисквалификация сабаб Серхио Рамоснинг ўрнига майдонга тушган Вальехо учун ушбу ўйин Чемпионлар лигасидаги дебют учрашув бўлади.
Маълумот учун, Вальехо жорий мавсум Ла Лигада жами 4та баҳсда иштирок этган.
Фикрлар