
Биласизми? Гюндоган кеча 44та аниқ пасдан сўнг МЮ дарвозасини ишғол этди
Хабарингиз бор "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган кеча "Манчестер Юнайтед"га (3:1) қарши бўлиб ўтган баҳсда жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Opta нашри тарқатган хабарга кўра германиялик футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилгунигача “сити” футболчилари нақд 44 марта бир-бирларига аниқ пас оширишган.
Сўнгги марта АПЛда голгача бундай узоқ пас оширишлар 2015 йилда “Саутгемптон” ҳамда “Манчестер Юнайтед” клублари ўртасидаги баҳсда содир бўлган. Ўшанда МЮ футболчиларининг бир-бирларига оширган 45та аниқ пасидан сўнг Хуан Мата рақиб дарвозасига гол урган.
Фикрлар