Бензема икки ҳафта майдонга туша олмайди

  • 16 январь, 2019, 20:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Карим Бензема жароҳати сабаб 2 ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 31 ёшли франциялик футболчи 19 январь куни Ла Лиганинг 20-тури доирасидан ўрин олган “Севилья”га қарши ўйинда иштирок этгач, жарроҳлик амалиётини ўтказмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Бензема чемпионатнинг ўтган турида “Бетис”га (2:1) қарши ўйинда бармоғини синдириб олган эди.

Маълумот учун, Карим Бензема жорий мавсум “Реал” сафида жами 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ва 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!