"Барселона" "Тоттенхэм" хавбекига қизиқиб қолди

  • 22 октябрь, 2018, 19:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Эрик Дайер "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда TeamTalk нашри хабар бермоқда.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда каталонияликлар 24 ёшли англиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштиришмоқда. Ушбу трансфер эса уларга камида 40 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Дайер “шпорлар” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 191та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!