
Б Серия клуби футболчиси АПЛга кўчиб ўтиши мумкин
Италиянинг "Брешия" клуби ярим ҳимоячиси Сандро Тонали фаолиятини Англия гранд клубларидан бирида давом эттириши мумкин.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 18 ёшли италиялик футболчига "Челси" ва "Ливерпуль" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Бироқ, Б Серия клуби унинг трансферини 50 млн еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, Тонали жорий мавсум 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар