“Андижон” кўрикда бўлиб турган айрим легионерларга жавоб бериб юборди, "бургутлар" сафига яна янги футболчилар қўшилишди

  • 27 январь, 2019, 17:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек, бундан бир неча кун аввал “бургутлар” йиғинига тажрибали футболчи Қаҳрамон Баҳодиров ва иқтидорли ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев келиб қўшилганди.

Tecno

Шундан сўнг “Бухоро” жамоасидан Бобур Омонов ҳам “Андижон” йиғинига қўшилди. 29 ёшли ҳимоячи ҳозирда жамоа машғулотларида иштирок этиб, ўзидан илиқ таассурот қолдиришга харакат қилмоқда.

Ундан ташқари бугун қирғизистонлик Миролимжон Аҳмедов ҳам андижонликларнинг лагерида пайдо бўлганини айтиш мумкин.

Юқорида номлари келтириб ўтилган футболчиларни мураббийлар штаби Тошкент йиғини чоғида ўтказиладиган синов-назорат ўйинларида кўздан кечиради.

Маълумот учун “Андижон” жамоаси 30 январ куни “Бунёдкор”, 3 феврал куни эса “Қизилқум” билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Дарвоқе, маълум муддат жамоа кўригида бўлган молдавиялик Илиэ Дамасчан, Вадим Калугхер ва украиналик Андрей Пашенко сингари легионерларга жавоб бериб юборилди.

Ҳозирда таркибни кучайтириш мумкин бўлган бир қатор футболчилар билан музокара давом этаётганини айтиш лозим.

Юқоридаги маълумотлар "Андижон" клуби матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!