"Андижон" клубига Суперлигада кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилди

  • 27 январь, 2019, 18:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган мавсум Про-лигада чемпионликни қўлга киритиб, янги мавсумда Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган “Андижон” айни дамда мавсумга пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

“Бургутлар” гарчи Суперлигада дебютант бўлишсада юқори мақсадларни қўзлашмоқда. Маълумотларга қараганда бугун Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун “Андижон” жамоаси раҳбарияти ва бош мураббийни қабул қилди. Унга кўра вилоят раҳбари клуб олдига янги мавсумда Суперлиганинг кучли олтилигига кириш вазифасини қўйган.

Эслатиб ўтамиз, “бургутлар” айни дамда Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишмоқда. Улар февраль ойида хориж йиғинини ўтказиш учун Туркияга йўл олишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!