
"Андижон" клуби асоси маҳаллий футболчилардан ташкил этилади
Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Соғлом авлод” ўйингоҳида маҳаллий ишқибозлар, "Андижон" клуби футболчилари, мураббийлари ва раҳтарияти билан ўтказилган учрашувда маълум қилди.
Ушбу йиғилишда 700 нафарга яқин футбол шайдолари жам бўлишди. Улар билан суҳбатда Шуҳратбек Абдураҳмонов маҳаллий ўйинчилардан “Андижон” клубига рақобатдош бўлган клубларни ташкил этиш, ёшларни саралаш, ушбу клубларни вилоят лигасида иштирокини йўлга қўйиш ва бу орқали вилоят ёшлари орасида жисмоний тарбияни янада ривожлантириш, соғлом авлодни вояга етказишда оммавий спорт турларини кенг тарғиб этиш масалаларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, ташриф давомида “Андижон” клуби футболчилари ва раҳбарияти билан ҳам учрашиб, уларни янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида, ўйингоҳни мавсумга тайёрлаш ишларинининг бориши билан қизиқди.
Фикрлар