“Андижон” Туркияда ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади

  • 4 февраль, 2019, 16:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Асли ўзбекистонлик бўлган, аммо сўнгги йилларни Туркиянинг турли лигаларида ўтказиб келаётган Асрор Ғофуров жорий мавсумдан фаолиятини Ўзбекистон Суперлигасида давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Сабаби иқтидорли футболчи яқинда “Андижон” жамоаси билан расман келишувга эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Асрор Ғофуров 1995 йил 30 январ куни Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2015 йили Ғофуров Туркиянинг “Манисаспор” клубига кўчиб ўтганди. Кейинчалик Асрор у ерда бир қатор жамоалар шарафини ҳимоя қилди.

24 ёшли футболчи майдонда марказий ярим ҳимоячи ва ўнг қанот ярим ҳимоячиси вазифасини бирдек бажара олади. Сўнгги пайтларда Ғофуров асосан марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнаб келган. Унинг Туркиядаги охирги жамоаси “Ичелспор” ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!