Анчелотти "Наполи"га Батшуайини олиб келмоқчи

  • 18 июль, 2018, 14:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби форварди Миши Батшуайи фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Tecno

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра 24 ёшли бельгиялик футболчига “Наполи” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Аниқроғи, неаполликларнинг янги устози Карло Анчелоттининг шахсан ўзи Батшуайини жамоасида кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Челси”нинг ҳужум чизиғидаги кучли рақобат сабаб ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Боруссия” Дортмундда ижара асосида ўтказган Батшуайи Бундеслигада жами 10та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!