
Афониннинг жамоаси Премьер-лигага қайтишга яқин турибди (фото+видео)
2 май санасида Россия Миллий футбол лигасида 36-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” клуби бу тур ўз майдонида “Сибирь” жамоасини қабул қилди.
Мазкур беллашувда мезбонлар биринчи бўлимда киритилган ягона гол эвазига рақибдан минимал ҳисобда устун келишди. Афонин одатдагидек ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Қуйида бугунги ўйинга оид видео ва фотоматериаллар билан таништирамиз.
Ушбу ўйиндан сўнг “Оренбург” жамғарган очколар сони 80 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. Улар келгуси турни сафарда Курскнинг “Авангард” жамоасига қарши ўтказишади.
Россия Миллий футбол лигаси. 36-тур
“Оренбург” – “Сибирь” 1:0
Гол: Терехов (13).
Фикрлар