
Абдуқаххор Ҳожиакбаров: Насиб этса, кубокни Олмалиққа олиб кетамиз
Ўзбекистон кубоги-2018 финал учрашувида АГМК ва “Пахтакор” ўзаро баҳс олиб боради.
Мазкур учрашув олдидан олмалиқликлар жамоаси етакчиларидан бири – Абдуқаххор Ҳожиакбаров ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
- Финалга ўз-ўзидан йўл олганимиз йўқ. Финалга қадар осон бўлмаган йўлни босиб ўтдик. Жамоамизда яхши таркиб йиғилган. Насиб этса, финал учрашувида мазмунли ўйин намойиш этиб бош совринни Олмалиққа олиб келишга уринамиз. Қолаверса, қитъа чемпионлар лигасида ўйнашни жуда ҳам истаймиз, - деди футболчи.
Фикрлар