АПЛда навбатдаги истеъфо юз бериши мумкин

  • 22 ноябрь, 2018, 11:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Саутгемптон" клуби бош мураббийи Марк Хьюз агар жамоаси АПЛнинг навбатдаги турида "Фулхэм"га қарши баҳсда мағлубиятга учраса сўнг истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки, "Саутгемптон" раҳбарияти ўтган мавсум Маурисио Пеллегринони жуда кеч истеъфога чиқарганидан асусланган эди. Шу боис улар бу хатога бошқа йўл қўйишмоқчи эмас.

Маълумот учун, "Саутгемптон" айни дамда 8 очко билан мусобақа жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!