74 футболчи термадан таклиф олди

  • 25 март, 2022, 12:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлаганидан бери бевосита 74 нафар футболчини кўрикдан ўтказди.

Tecno

Бу мутахассис доим терма жамоага керакли пайтда яхши спорт формасини сақлаб турган ёки бош мураббий талабларига тўғри келадиган ўйинчиларни чақиришини таъкидлаб келади.

Аслида Энрике учун терма жамоада яққол етакчи ўйинчи йўқ.

Аксарият мутахассислар бош мураббий уч футболчи – “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри, “Манчестер Юнайтед” дарвозабон Давид де Хеа ва “Барселона” етакчиларидан Серхио Бускетсни мунтазам терма жамоага жалб қилишига эътибор қаратганди. Бироқ, Энрике навбатдаги йиғинга де Хеа ва Бускетс таклиф қилинмади.

Энрике бош жамоадаги фаолияти давомида олти нафар дарвозабон, 29 та ҳимоячи, 20 та ярим ҳимоячи ва 21 та ҳужумчини синовдан ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!