7 та гол киритилган ўйинда вакилларимиз Европанинг яна бир терма жамоаси устидан ғалаба қозонди

  • 15 май, 2022, 16:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Ўзбекистон U-15  терма жамоаси Хорватиядаги "Влатко Маркович" халқаро турнирида навбатдаги учрашувини Болгарияга қарши ўтказди.

Tecno

Зайниддин Тожиев шогирдлари голларга бой кечган ўйинда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Вакилларимиз сафида голларни Муслимбек Ҳабибуллаев, Оғабек Эшмаматов ҳамда Қувончбек Абраев (дубль) киритган бўлса, рақиб жамоанинг голларига Александр Замов, Миҳаил Палендков ва Денис Гиведжов муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз бундан аввалги ўйиндарда мезбон Хорватияга 3:0, Ирландияга 6:0 ҳисобида имкониятни бой берган ва Черногорияни 1:0 ҳисобида таслим этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!