35 ёшли Нагельсманни "Челси" раҳбарияти суҳбатга чақирди

  • 14 Apr 10:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси" раҳбарияти яқиндагина “Бавария”дан истеъфога чиқарилган германиялик мутахассис Юлиан Нагельсманни суҳбатга таклиф қилди. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Манбага кўра, 35 ёшли мутахассисга Лондон клуби раҳбарияти билан шахсан учрашиш ва ўз ғояларини тақдим этиш учун имконияти берилади.

Бундан бир ҳафта олди Луис Энрике “аристократлар” раҳбарияти билан ана шундай суҳбатдан ўтган эди. Қайд этилишича, испаниялик мутахассис “Челси” раҳбариятида яхши таассурот қолдирган.

Comments

You must be logged in to commet!