21 ёшли фуболчининг нархи гранд клубларни қўрқитиб юборди

  • 28 январь, 2023, 23:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” раҳбарияти “Брайтон” ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседони қўлга кирита олмаяпти. Жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатган эквадорлик футболчининг харидори кўпайиб кетди.

Tecno

Асосий даъвогар сифатида эътироф этилган “Челси” футболчи учун 55 миллион фунт таклиф қилиб, рад жавобини олди.

Маълум бўлишича, “Брайтон” ўз етакчисини 100 миллион фунтга баҳоламоқда. Трансфер мутахассислари бу сумма сунъий оширилганини ва клуб шу орқали ўйинчисини сақлаб қолмоқчи эканини таъкидламоқда.

Аввалроқ, худди шу усулдан “Бенфика” фойдаланган эди. Лиссабонликлар жаҳон чемпиони Энцо Фернандесни сўраган жамоалардан 105 миллион фунт талаб қилиб, уларнинг ҳаракатини тўхтатганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!