2025 йилда энг кўп даромад олган футболчилар аниқланди

  • 17 октябрь, 12:44
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2025-йилда дунёда энг юқори даромад олган футболчи деб топилди. Бу ҳақда Forbes нашри эълон қилди.

Tecno

Манбага кўра, Роналду 2025/26-йилги мавсумда насрликлар сафида 230 миллион доллар ишлаб топади. Ушбу сумма клуб билан тузилган тижорий келишувлар ва маошни ўз ичига олади. Бундан ташқари, португалиялик юлдуз ҳомийлик шартномаларидан яна 50 миллион доллар даромад кўради. Шу тариқа, 40 ёшли футболчининг йиллик умумий даромади 280 миллион долларни ташкил этади.

Рейтингда иккинчи ўринни "Интер Майами" (АҚШ) ҳужумчиси Лионель Месси (130 миллион доллар) эгаллаган. Учинчи поғонада эса "Ал-Иттиҳод" (Саудия Арабистони) аъзоси Карим Бензема (104 миллион доллар) жойлашган.

"Forbes" талқинига кўра, 2025-йилнинг энг кўп даромад олган футболчилари:

  1. Криштиану Роналду  — 280 миллион доллар

  2. Лионель Месси  — 130 миллион доллар

  3. Карим Бензема  — 104 миллион доллар

  4. Килиан Мбаппе — 95 миллион доллар

  5. Эрлинг Холанд — 80 миллион доллар

  6. Винисиус Жуниор — 60 миллион доллар

  7. Муҳаммад Салох  — 55 миллион доллар

  8. Садио Мане  — 54 миллион доллар

  9. Жуд Беллингем  — 44 миллион доллар

  10. Ламин Ямал — 43 миллион доллар

 
 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!