16 январь куни ЎФА қўмитаси айрим клубларга санкция қўллаш масаласида йиғилади

  • 11 Jan 14:15
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ЎФА ўтган йилнинг 25 декабрь санасида профессионал футбол клубларига хат йўллаган бўлиб, унда футболчи ва мураббийлар олдидаги қарздорлик 2024 йилнинг 10 январига қадар бартараф этилиши ва асослантирувчи маълумот тақдим этилишини сўраганди.

Tecno

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги “Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 261-сон қарорига кўра профессионал футбол клублари йиллик ҳаражатлар сметасини ФИФА ва ОФК талабларидан келиб чиқиб, ЎФА билан келишган ҳолда тасдиқлаши лозим. ЎФА сўнгги икки мавсумдан буён мазкур қарор ижросини таъминлаб келмоқда. Шунга қарамай, айрим футбол клублари смета доирасидан четга чиқиши оқибатида, болалар ва аёллар футболи, инфратузилмани сақлаш ва ривожлантириш ҳамда шу қатори бошқа зарур масалалар оқсамоқда.

16 январ куни ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита ҳамда юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ЎФА комиссияси қўшма йиғилиш ўтказади. Мазкур йиғилишда ЎФА томонидан қўйилган талаб ижросини бажармаган футбол клубларига нисбатан тегишли чоралар кўриш масаласи муҳокама қилинади.

Comments

You must be logged in to commet!