150 миллион евро! “Реал” хўжайини “Сити”ни “даҳшатли” трансферга чорлаяпти

  • 7 октябрь, 06:54
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби хўжайини Флорентино Перес орзусини амалга ошириш учун “Манчестер Сити”га 150 миллион евро миқдорида бадал тўлашга тайёр.

Tecno

Daily Star нашрининг ёзишича, мадридликлар “Олтин тўп” соҳиби Родриго Эрнандесни олиш учун ҳеч қандай маблағ аямоқчи эмас.

“Манчестер Сити” ҳам 29 ёшли футболчини жамоада сақлаб қолишга уриняпти. Клуб унга катта маош кўрсатилган янги битим таклиф қилишга ҳозирланмоқда. Бу битим орқали улар Родри фаолиятининг охирига қадар Манчестерда тўп тепишига эришмоқчи.

Родри 2019 йилдан бери Хосеп Гвардиола жамоасида тўп тепиб келади. 2024 йилда испан футболчиси энг нуфузли соврин – “Олтин тўп” соҳиби бўлди. Томонларнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!