11 йилдан буён "Нефтчи"нинг Наманганда "кетмони учмаяпти"

  • 18 май, 2022, 15:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Нефтчи"нинг Намангандаги омадсизликлари бу сафар давом этди. Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги жамоа кеча сафарда “Навбаҳор” билан нурсиз дуранг қайд этди – 0:0.

Tecno

Таъкидлаш керакки, фарғоналиклар сўнгги бор 2011 йилда Наманганда "Навбаҳор" (2:0) устидан ғалаба қозонишган. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шундан сўнг мазкур жамоалар Наманганда 8 бор тўқнаш келди. Ушбу ўйинларнинг 3 тасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, 5 тасида кучлар тенг келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!