0:20 ҳисобида мағлуб бўлган клуб С Сериядан четлатилди

CHERY AUTO

Бу ҳақда турнирнинг "Твиттер"даги расмий саҳифаси хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоани молиявий қийинчиликлар сабаб барча асосий футболчилар тарк этишган эди.

Tecno

Натижада "Кунео"га қарши 7 нафар ёш футболчи майдонга тушди, улар орасида массажчи ҳам бор эди. Клуб мазкур ўйинда иштирок этмаса, уни лигадан четлатилиши тайин эди.

Жамоада хаттоки мураббий ҳам йўқ эди ва 19 ёшли футболчи ўзини қайдномада мураббий сифатида кўрсатишга мажбур бўлди.

"Бу спорт тамойилларининг қўпол тарзда бузилиши эди. Мен бу болаларнинг ота-оналари ўғлининг профессионал футболда дебют қилганлигини дўстларга мақтаниш учун майдонга чиқишларига қандай қилиб руҳсат бергани даҳшатга солмоқда", - деди С Серия президенти Франческо Гирелли Radio Rai'га берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!