Суперклуб “Барса”нинг асосий дарвозабонини олиб кетмоқчи

  • 22 Sep 12:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Германиянинг энг қудратли клуби “Бавария” асосий дарвозабон Мануэль Нойернинг ёши катталигини инобатга олиб, бошқа кучли голкипер олишга қарор қилди.

Tecno

Мюнхенликлар 38 ёшли Нойер ўрнига “Барселона” дарвозасини бир неча йилдан бери барқарор қўриқлаб келаётган Марк-Андре тер Штегенни олиб келмоқчи.

Todofichajes портали “Барселона” германиялик голкипер катта маош олаётгани боис, унинг хизматларидан воз кечишга тайёрлигини ёзди.

32 ёшли тер Штегеннинг каталонияликлар билан ҳамкорлиги 2028 йилнинг 30 июнига қадар давом этиши белгиланган. “Бавария” тажрибали посбонни  28 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!