РАСМАН. Лука Модрич "Реал Мадрид"ни тарк этади

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" шарафини узоқ йиллардан бери ҳимоя қилиб келаётган Лука Модрич мавсум сўнггида клубни тарк этиши маълум қилди.

Қадрли "Реал Мадрид" мухлислари, вақт келди. Мен ҳеч қачон келишини хоҳламаган лаҳза, лекин бу футбол, ва ҳаётда ҳамма нарсанинг бошланиши ва охири бор... Шанба куни мен "Сантьяго Бернабеуда"ги сўнгги ўйинимни ўтказаман"- деди футболчи.

Маълумот учун, яримҳимоячи "қироллик жамоаси"га 2012 йили "Тоттенҳэм"дан бориб қўшилган эди. Модрич "қаймоқранглилар" сафида жами 590 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 43 та гол ва 95 та ассистни ёздириб қўйган. Шунингдек, у 13 йил давомида клуб билан 28 та соврин ютди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!