“Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022”. Ўзбекистон Япония дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритиб, ғалабани нақд қилди
Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган “Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” турнири давом этмоқда. 
Иккинчи тур ўйинида Япония ҳамда Ўзбекистон U-16 терма жамоалари ўзаро куч синашди. Унда вакилларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 
Ҳамюртларимиз сафида голлар Оллоберган Каримов, Лазиз Мирзаев ва Ойбек Ўрмонжонов томонидан киритилди. Қайд этиш лозим, 40-дақиқада меҳмонлар вакили Цучия Каито ҳакам томонидан майдондан четлатилди.



Фикрлар