Анастасия Потапова иккинчи даврада тўхтади

CHERY AUTO

Россиялик теннисчи Анастасия Потапова ва польшалик ракетка устаси Магде Линетт Сеул шаҳрида ўтаётган халқаро турнирда ўзаро ўйин ўтказди.

Жанубий Корея пойтахтида ўтаётган мусобақанинг ушбу ўйинида Магда рақибини 7:6, 7:5 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа "Korea Open" дея ном олган мазкур турнирда Линетт чорак финалга чиқди. Энди россиялик Маргарита Гаспарян, ёки бельгиялик Кирстен Флипкенсга қарши кортга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!