Ўсмирлар Олимпия ўйинлари. Кумуш делегациямиз ҳисобига олтин медални қўшиб қўйди

CHERY AUTO

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишмоқда. Бироз аввал қизлар ўртасида оғир атлетика бўйича -63 кг вазн тоифасида баҳслар якунига етди. Қувонарлиси, баҳсларда иштирок этган Кумушхон Файзуллаева Ўзбекистон терма жамоасига олтин медални тақдим этди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Ҳамюртимиз даст кўтаришда 94кг., силтаб кўтаришда эса 124кг., умумий ҳисобда 218кг. натижа кўрсатди ва олтин медаль соҳибасига айланди

Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун Аргентинадаги Олимпия ўйинларида олтинчи медаль ҳисобланади. Уларнинг 2таси олтин, 2таси кумуш ва яна 2таси бронза медалларидир.

Comments

You must be logged in to commet!