
Зотеев майдонга тушган баҳсда унинг жамоаси яна 4:0 ҳисобида зафар қучди
- 4-июл 2020, 19:55
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Яқинда Жанубий Кореянинг Кей-2 лигасида фаолиятини бошлаган ҳамюртимиз Олег Зотеев бугун “Чоннам Драгонс” таркибида навбатдаги ўйинини ўтказди.
Бундан аввал, Корея Кубогининг 3-босқичи доирасида “Кённам”ни 4:0 ҳисобида енгган “Чоннам Драгонс” бу сафар Кей-2 лигасининг 9-турида “Ансан Гринерс”ни қабул қилиб яна 4:0 ҳисобида рақибини тор-мор келтирди.
“Чоннам Драгонс” таркибида Олег Зотеев бошланғич таркибдан жой олиб, ўйинни тўлиқ ўтказган ҳолда жамоасининг ишончли ғалабасига катта ҳиссасини қўшди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ