АПЛ. "Манчестер Сити" пешқадам "Арсенал"ни мағлуб этиб, орадаги фарқни 3 очкогача қисқартирди
- 19-апрел, 22:26
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 33-туридан ўрин олган марказий учрашув ўз ниҳоясига етди.
"Манчестер Сити" ўз уйида чемпионлик учун асосий рақобатчиси "Арсенал"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътирборлиси, мазкур баҳсда Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Дастлаб, 16-дақиқада Раяан Шерки ҳисобни очган бўлса, 18-дақиқада Доннарумманинг қўпол хатосидан сўнг Кай Хаверц орадаги фарқни йўққа чиқарди.
Шундан сўнг катта саҳнага Эрлинг Холанд чиқди. Ҳужумчи 65-дақиқада гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1.
Шу тариқа, "шаҳарликлар"нинг очколари сони 67 тага етди ва улар 2-ўринда бормоқда. Гвардиола шогирдлари "кононирлар"дан 3 очкога ортда қолмоқда. Шунингдек, клуб ҳисобида битта захира ўйини мавжуд.
Премьер-лига
vs
Manchester City won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ