Зидан Риёд Махрез трансферига изоҳ берди
- 28-июн 2020, 00:42
- 0
- Футбол
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Риёд Махрезнинг мадридликлар таркибига ўтиши ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.
"Махрез - кучли футболчи. У юқори тезлиги соҳиби ва бу билан у рақиб футболчиларига кўплаб муаммолар туғдира олади. Аммо у менинг футболчим эмас, бошқа клуб футболчиси", - дейди Зидан.
Жорий мавсумда жазоирлик футболчи 26 ўйинда майдонга тушиб, 9 гол ва 11 голли узатма берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ