
Зарруҳ Адашев UFCда илк ғалабасини қўлга киритди
- 1-август 2021, 06:06
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Айни вақтда АҚШнинг Невада штатида UFC Vegas 33 турнири давом этмоқда. Биз учун аҳамиятли жиҳати мазкур жанг кечасида энг ҳамюртимиз Зарруҳ Адашев ҳам ўз жангини ўтказди. У америкалик Райан Бенуага қарши октагонга кўтарилди.
Қувонарлиси бутун жанг давомида рақибига нисбатан яхши ва ажойиб тарзда ҳаракат қилган юртдошимиз жаҳоннинг энг нуфузли промоушенида илк ғалабасини қўлга киритди. Яъни, 30:27, 30:27, 29:28 ҳисобида Адашев рақибидан устун келди.
Шу тариқа ҳамюртимизнинг рекорди 4-3 уринишга келди. Унинг UFCдаги аввалги икки чиқиши муваффақиятсиз якунланганди.
Шу ўринда мазкур муваффақият билан ҳамюртимизни муборакбод этамиз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ