Юз миллион еврога баҳоланаётган 16 ёшли ўсмир етти клуб ўртасида талаш бўляпти

Юз миллион еврога баҳоланаётган 16 ёшли ўсмир етти клуб ўртасида талаш бўляпти

  • 0
  • Футбол

«Челси» раҳбарияти «Палмейрас»нинг 16 ёшли қанот ҳужумчиси Эдуарду Консейсауни ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатларини фаоллаштирди. Лондон клуби бразилиялик вингер 18 ёшга тўлганида уни жамоага олиб келишни истамоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, «Палмейрас» Консейсау бўйича таклифларни қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб футболчининг трансфери учун 100 миллион евро талаб қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бразилиялик иқтидорга «Барселона», «Реал Мадрид», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Бавария» ва ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 21 та учрашувда иштирок этиб, бешта гол ва учта голли узатма қайд этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил 31 январгача мўлжалланган.

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ