
Каталонияликлар "Ювентус"нинг Миралем Пьянич ва Артур Мелони алмаштириш борасидаги таклифини рад этди. Кике Сетьеннинг шахсан ўзи Артурни "Барса"да қолишини хоҳламоқда.
Бразилиялик хавбекнинг ўзи ҳам трансфери борасидаги хабарларга муносабат билдириб: "Бу каби хабарларнинг тарқалиши янгилик эмас. Мени ҳозирги пайтда "Барселона"да қолиш қизиқтиради", - деди.
Ўз навбатида, Миралем Пьяничнинг ўзи Каталонияга кўчиб ўтишни истаётгани ҳмм ушбу трансфер келажаги борасидаги умидларни сақлаб қолади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ