"Ювентус" ва ярим ҳимоячи Сами Хедира шартномани бекор қилиш борасида ўзаро музокара олиб бормоқда.
Журналист Никола Скира берган маълумотга кўра, 33 ёшли футболчи битимни бекор қилиш учун Турин клубидан 3 млн евро товон пули сўрамоқда.
Германиялик футболчининг "Юве" билан шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади ва унинг маоши йилига 6 млн еврони ташкил этади.
Аввалроқ, Россиянинг "Зенит" клуби Хедирани ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ