
"Ювентус" "Копенгаген" вингери Руни Баржини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, "кекса сеньоралар"нинг скаутлари "Копенгаген"нинг "Бавария"га қарши ўйинини стадиондан кузатган. Баржининг трансфер нархи 4 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, 18 ёшли Руни жорий мавсум 20 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та голни ўз номига ёздириб қўйган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ