
"Ювентус" Матюидини қанчага сотмоқчи?
- 21-июл 2019, 15:41
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Туриннинг "Ювентус" клуби франциялик ярим ҳимоячи Блез Матюидини сотиб юборишга тайёр.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга қараганда “кекса синьора” 32 ёшли футболчини 25-30 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр. Таъкидлаш лозимки, унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Матюидига ПСЖ, "Монако" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ